Бугун Фарғона дербиси бўлади

 

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси шу кунларда Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида машғулотларни олиб бормоқда. Мураббийлар штабидаги Мурод Исмоилов, Сергей Лебедев ҳамда Баҳром Ҳайдаров каби тажрибали мутахассислар футболчилар билан ишлаётган бўлса, Баҳодир Шамшиддинов дарвозабонларни шуғуллантирмоқда.

Бугун жамоанинг жорий йилдаги дастлабки учрашуви Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Айтиш керакки, мазкур ўртоқлик ўйини хар иккала жамоа учун ҳам анчайин фойдали саналади.

“Нефтчи” жамоасининг мазкур ўйиндан асосий кўзлаган мақсади жамоа кўригида бўлиб турган бир қатор фарғоналик ёш футболчиларни синовдан ўтказиш ва қишки йиғин чоғида футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этишдан иборатдир.

Шунингдек, қувасойликлар ҳам мазкур беллашув орқали кўрикдаги янги ижрочиларни кўздан кечиради. Бу “Нефтчи” жамоаси учун мазкур ҳафтадаги ягона ўйин эмас. Шанба куни фарғоналикларни вилоятининг яна бир жамоасига қарши ўйин кутмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги ўртоқлик ўйини Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 11:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!