Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилишига бағишланган анжуман бўлиб ўтади

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси  Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига айлантирилдгани ҳақида хабар берган эдик. 

Берилган маълумотларга кўра бугун ушбу вазирликнинг ташкил этилишига бағишланган анжуман бўлиб ўтади. Унда спорт жамоатчилигига янги вазирликнинг раҳбарияти таништирилади, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилади.

Йиғилиш Ўзбекистон Миллий академик драма театрида соат 15:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Шоакрам Исроилов тайинланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!