Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Насаф" билан назорат учрашуви ўтказади

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 19 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун Қарши шаҳрида миллий чемпионатимиз кумуш медали совриндори "Насаф" клубига қарши иккита назорат учрашуви ўтказади. Дастлабки ўйин бугун соат 17:00да бошланади. Стадионга кириш бепул. "Насаф" клубига қарши иккинчи назорат учрашуви эртага Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур назорат ўйинлари орқали Ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров янги тактик услулларни синовдан ўтказиб, таркибдаги барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси 2018 йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!