БУМ! "Интер Майами" ва "Ан-Наср" ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши мумкин

Месси ва Роналду Европани тарк этганидан кейин яна бир-бирига қарши майдонга тушиши мумкин. Халқаро маркетинг компанияси Хитойда "Интер Майами" ва "Ан-Наср" ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштиряпти, дея хабар бермоқда Саудия Арабистонининг айрим нашрлари.

Сўнгги бор футболчилар "Ал-Насср"/"Ал-Ҳилол" юлдузлари - ПСЖ баҳсида ўйнаган. Умумий статистикага кўра, Месси ва Роналду бир-бирига қарши 36 та учрашувда ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Ан-Наср" айни дам Саудия чемпионатида 15 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда кетмоқда. "Интер Майами" эса 14-поғонани банд қилиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!