"Бунёдкор" ажойиб янгиликни эълон қилди

Бугун Суперлига 1-тур ўйинлари давом эттирилади. Дастлаб старт оладиган "Бунёдкор" - "Қизилқум" баҳси олдидан футбол ишқибозлари учун хушхабар.

"Мухлисларимизга шуни маълум қиламизки, бугун бўлиб ўтадиган 2024 йилги мавсумнинг илк учрашуви - “Бунёдкор” - “Қизилқум” баҳсини бевосита стадионда томоша қилиш мутлақо бепул! Шундай экан, “Бунёдкор" стадионига ташриф буюринг ва “қалдирғочларимиз”ни қўллаб-қувватланг", - дея хабар берди "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, беллашув соат 17:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Miraziz1
02/03/2024 14:16
Бирор нима кушиб бермасмикин