"Бунёдкор" Анталияда дастлабки назорат учрашувида Венгрия клубини мағлуб этди

Бугун “Бунёдкор” клуби Туркиянинг Анталия шаҳрида дастлабки назорат ўйинини ўтказди. Илк рақиб Венгриянинг “Халадаш” жамоаси бўлди.

“Бунёдкор” биринчи бўлимни қуйидаги таркибда ўтказди: Сарвар Каримов, Тоҳир Тўхтасинов, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Момчило Расо, Усмонали Исмоналиев, Азизбек Тўлқинбеков, Фрэйн Чирьяк, Билол Туплиев, Тони Йович, Миржаҳон Мираҳмадов, Орзу Турғунов.

Иккинчи бўлимни қуйидаги таркибда давом эттирди: Марин Любич, Наримон Аҳмаджонов, Нажмиддин Нормуродов, Самир Желкович, Музаффар Олимжонов, Амир Тўрақулов, Суҳроб Иззатов, Оллоберган Каримов, Умид Султонов, Андрей Гулямов, Рустамхон Азимов.

Аввалига учрашувнинг 10-дақиқасида “Қалдирғочлар”нинг янги легионери Тони Йович ҳисобни очди. 22-дақиқада венгрияликлар аъзоси Патрик Тарьян ҳисобни тенглаштирди. Учрашув якунланиб бораётганида, аниқроғи, 87-дақиқа ўтиб бораётганида Музаффар Олимжонов ғалаба голини урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
20/01/2024 23:59
Балли йигитлар!