“Бунёдкор” бугундан машғулотларни бошлайди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси учун мавсумлар оралиғидаги таътил якунланиб, жамоа яна машғулотларга қайтмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги бунёдкорчилар 2018 йилги мавсумга қаратилган тайёргарликни 22 декабрь кунидан бошлайдилар. Дастлабки йиғин 30 декабргача давом эттирилади.

Шундан сўнг жамоа янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатли таътилга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!