“Бунёдкор” дарвозабони “Навбаҳор”га ўтиши мумкин

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” дарвозабони Асилбек Амонов “Бухоро” машғулотларига бориб қўшилди. У катта эҳтимол билан янги мавсумни бухороликлар сафида бошлайди.

Асилбек Омонов ҳам янги мавсумни "Бухоро"да бошлаши мумкин

Шунинг учун “лочинлар” Амоновнинг ўрнига номзод қидиришни бошлаб юборди. Бу борада наманганликлар ўзлари учун яхши таниш бўлган “Бунёдкор” вариантига тўхталишган.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, “Навбаҳор” клуби “Бунёдкор”га тегишли бўлган Дилшод Ҳамроевни яна ортга қайтариш борасида ҳаракатларни бошлаб юборган. Айни пайтда томонлар ушбу трансфер борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Ҳамроев ўтган мавсум “лочинлар” сафида 4 ўйинда иштирок этган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!