"Бунёдкор" назорат учрашувида мағлуб бўлди

"Бунёдкор" Анталиядаги йиғин доирасида навбатдаги назорат ўйини ўтказди.

Босниянинг “Слога” футбол клубига қарши баҳсда биттагина гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашвда катта устунликка эга бўлган "қалдирғочлар" етарлича вазиятларни кўкка совурди ва оддий вазиятдаги хато сабабли гол ўтказиб, жазоланди.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” – “СЛОГА” (Босния) – 0:1
“Бунёдкор”: Сарвар Каримов, Суҳроб Иззатов, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Тоҳир Тўхтасинов, Усмонали Исмоналиев, Фрэйн Чирьяк, Азиз Тўлқинбеков, Рустамхон Азимов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фарҳод Ўткиров, Умидбек Султонов.
Захирадан тушганлар: Жасур Умрзоқов, Музаффар Олимжонов, Билол Туплиев, Амир Тўрақулов, Момчило Расо, Нажмиддин Нормуродов, Темурхўжа Абдухолиқов, Тони Йович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!