"Бунёдкор" "Қизилқум" билан ўзаро ўйинларда катта устунликка эга. Лекин...

2 март санасида Суперлигамизда яна иккита ўйин ўтказилади. Улардан бири Тошкентда “Бунёдкор” ҳамда “Қизилқум” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Эътиборингизга ушбу жамоаларнинг чемпионатимиз тарихидаги ўзаро ўйинлар қарама-қаршилиги борасида маълумотлар тақдим этамиз.

Бўлажак учрашув “Бунёдкор” ва “Қизилқум” ўртасидаги 35-тўқнашувга айланади. Устунлик “Бунёдкор” тарафида. “Қалдирғочлар” рақиби устидан 20 та ўйинда ғалаба қозонган. “Қизилқум” эса 7 та учрашувда муваффақиятга эришган. Яна 7 та баҳсда кучлар тенг келиб қолган. Тўплар нисбати 62-29 табиийки мезбонлар фойдасига.

Лекин охирги йилларда ўзаро учрашувлардаги устунлик “Қизилқум” тарафида бўлиб турибди. Гап шундаки, бу жамоаларнинг сўнгги 4 та тўқнашувида “Бунёдкор” ғалаба қозона олмаган. Масалан, ўтган йили Тошкентда дуранг ўйнашган. Навоийда эса “Қизилқум” ғолиб чиққан. 2022 йилда бўлса, ҳар иккала беллашувда ҳам навоийликларнинг қўли баланд келган. “Бунёдкор” сўнгги бор бу рақибини 2021 йилнинг 4 ноябрь куни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!