"Бунёдкор" Ривалдо масаласини ҳал қилди

ФИФА февраль ойида "Бунёдкор" клуби ва футболчилар Ривалдо ҳамда Денилсон ўртасидаги анча йиллик низо бўйича қарор қабул қилганди.

Унга кўра ташкилот "Бунёдкор"нинг Ривалдога 8,1 миллион евро, Денилсонга 1,1 миллион евро тўлаш бўйича қарор чиқарганди. Шундан сўнг тошкентликлар раҳбарияти бу масала юзасидан иш олиб борди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Бунёдкор" клуби Ривалдо масаласини ўзаро келишган ҳолда ҳал қилди. Ривалдо 8,1 миллион евро эмас, балки ундан камроқ сумма олишга рози бўлган. "Бунёдкор" клуби бош ҳомийси "Ўзбекнефтгаз" Ривалдога белгиланган суммани камайтирган ҳолда 3 йил бўлиб тўлаб беради.

Аввалроқ, "Бунёдкор" бош директори Мурод Алиев матбуот анжуманида Ривалдо ва Денилсон масаласи бўйича суммани камайтириш устида иш олиб бораётганини айтиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!