"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувига доир статистик маълумотлар

Суперлига 21-тури доирасида "Навбаҳор"  сафарда “Бухоро” (Бухоро)га қарши майдонга тушади.

Ушбу жамоалар ўзаро 59 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 59 та баҳсдан 33 тасида наманганликлар ғалаба қозонган бўлса, 16 та учрашувда бухороликлар зафар қучишган, 10 та ўйинда эса томонлар дурангга имзо чеккан.

“Навбаҳор” шу кунга қадар ўзаро баҳсларда 106 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 62 марта тўп олиб чиққан.

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларида наманганликлар 109 очкони, “Бухоро” эса 58 очкони қўлга киритган. 

Превью. Бухоро Навбаҳор ўйинига 1

Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда рақибни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Шу кунгача Бухорода бўлиб ўтган 29 та баҳснинг 12 тасида мезбонлар, 10 тасида эса наманганликлар зафар қучган. Еттита учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” - “Навбаҳор” баҳси Бухоро шаҳридаги “Бухоро” СМда 8 октябрь куни соат 18:30 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!