“Бухоро” жамоаси ва аёллар жамоаси қароргоҳларида қайта таъмирлаш ишлари айни авжида

Янги мавсум олдидан “Бухоро” ва аёллар жамоаси қароргоҳида қайта реконструкция ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош жамоа ҳамда аёллар жамоаси, ёшлар учун янги йилда, яна ҳам қулайликлар яратиш мақсадида қароргоҳ майдони, йўллари ва футболчиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида бир талай қурилиш ҳамда қайта таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Жумладан аёллар жамоаси қароргоҳида овқатланиш учун ошхона, кийиниш хонаси, ювиниш хонаси, дам олиш хоналари, мехмонхона, машғулот ўтказадиган ўқув майдони, ёшлар шуғулланадиган катта машғулот майдони, футзал залидаги ўриндиқлар хамда умумий ҳолати ва шу кабилар замонавий , шинам қилиб қайта таъмирланяпти.

Шу билан бирга “Бухоро” жамоаси қароргоҳида янги тренажор зали ва овқатланиш хонаси айни пайтда лойихалаштирилмоқда.

Янги мавсум бошлангунга қадар клуб қароргоҳида, марказий майдонда ҳолат бутунлай яхшиланиши режада тутилган ва якунига етказилиши кутилаяпти. Жамоа аъзоларини замонавий, кўркам, ихчам, талабларга жавоб берадиган қароргоҳларда истиқомат қилишлари учун ҳаракат қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!