"Бухоро" машғулотларига легионер футболчи келиб қўшилди

“Бухоро” клуби  янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтирмоқда. Илгарироқ, “кўҳна шаҳарликлар” Шавкат Саломов ва Шавкат Муллажоновларни ўз сафига қўшиб олганликлари борасида хабар берган эдик.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, ўтган мавсум “Олмалиқ” клубида тўп сурган туркманистонлик футболчи – Арслонмурод Аманов “Бухоро” машғулотларида иштирок этмоқда.

У Улуғбек Бақоев жамоасида кўрикдан ўтаётганлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!