"Бухоро" "Қўқон" ва "Бунёдкор" билан назорат баҳси ўтказади

Хабарингиз бор айни дамда Супер лиганинг айрим жамоалари янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказишмоқда.

Ҳусусан, "Бухоро" ўзининг пойтахтдаги илк йиғинини 16 январь куни якунлайди. SPORTS.uz интернет-порталига маълум бўлишича бухороликлар иккинчи йиғинга 18 январь куни киришишади. Жамоа айнан шу куни яна Тошкентда йиғилади.

"Бухоро" ушбу йиғин доирасида 23 январь куни "Қўқон-1912" билан, 27 январь куни эса "Бунёдкор" билан назорат баҳсида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!