Бухорода аёллар ва қизлар бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатда баҳслашади

  • 18 январь, 2018, 16:49
  • 0
  • Бокс

Буҳора шаҳрида жойлашган олимпия захиралари коллежида Ўзбекистон бокс федерациси томонидан 6-11 февраль кунлари аёллар ва қизлар ўртасида бокс бўйича мамлакат чемпионати ўтказилади.

Мусобақада аёллар 11 вазнда, қизлар эса 10 вазн тоифасида ғолиблик учун баҳслашади.

Маълумот учун: Аёллар ўртасидаги баҳсларда ўзини кўрсатган спортчилар 2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинларида терма жамоа cафида иштирок этиш учун сараланса, қизлар 2018 йили Аргентинада ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига сараланади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!