"Бёрнли" "Эвертон"дан Ленонни сотиб олди (фото)

“Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Леннон фаолиятини “Бёрнли”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра “Бёрнли” 30 ёшли англиялик футболчини сотиб олган. Бироқ, ҳозирча ушбу трансфер нархи ва шартнома муддати ҳақида маълумотлар очиқланмаяпти.

Маълумот учун, Леннон жорий мавсум АПЛда жами 15та учрашувда иштирок этиб, жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!