"Бёрнли" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Жорж-Кевен Нкуду фаолиятини “Бёрнли”да давом эттирадиган бўлди.

“Бёрнли” расмий сайтида ёзилишича, ланкаширликлар 24 ёшли футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олишган.

Қайд этиш жоиз, “Бёрнли”да франциялик футболчини сотиб олиш имконияти мавжуд эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!