“Челси” 30 июнгача 100 миллион фунт турадиган ўйинчилардан воз кечиши шарт

“Челси” молиявий фэйр-плейни бузмаслик учун бир неча ўйинчиларини сотиб юборишига тўғри келади.

“Аристократлар” 2022 йилнинг ёзидан бери янги футболчиларга 1 миллиард фунтдан зиёд маблағни сарфлаб юборган. Яна 400 миллион фунтга ўз ўйинчиларини бошқа жамоаларга трансфер қилган. Лекин бу молиявий фэйр-плейни таъминлашга етарли эмас.

The Telegraph нашрининг ёзишича, “Челси” Премьер-лига санкцияларидан қутилиб қолиш учун мавсум якунлангунга қадар яна 100 миллион фунтга чиқиш трансферларини расмийлаштириши шарт.

Ҳозирча, фақат “Ньбкасл” ижарада ўйнаётган Льюис Холлни 28 миллион фунт эвазига ўзида олиб қоладиган бўлди. Лондонликлар “Рома” Ромелу Лукакуни 30 миллион фунтга сотиб олишини кутяпти.

Қолган сумма Ян Матсен, Трево Чалоба, Марк Кукурелья, Конор Галлахер ва Армандо Бройя каби ўйинчиларни сотиб юбориш орқали топилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!