“Челси” Бенземани оладиган бўлди

“Челси” раҳбарияти Саудия Арабистонидан кетиш илинжида юрган Карим Бенземани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қиляпти.

“Аристократлар” бу трансферни январь ойи якунигача амалга оширмоқчи.  Бу ҳақида англиялик журналист Эд Ааронс маълум қилди.

Бенземанинг ўзи “Ал-Иттиҳод” бош мураббийи Марсело Гальярдо билан келиша олмай қолган. Мураббийлар штаби машҳур ҳужумчини Дубайда ташкил этилган йиғиндан четлатгани вазиятни янада оғирлаштирди.

Карим ёзда “Реал” билан шартномаси тугаганидан кейин эркин агент сифатида “Ал-Иттиҳод”га кўчиб ўтганди. Саудияликлар жамоасида ҳозирга қадар 24 та учрашувда 15 та гол ва бешта ассист муаллифи бўлган франциялик форвард мухлислар томонидан қаттиқ танқид қилинмоқда.

Ҳар мавсум 100 миллион евро атрофида маош олаётган Бенземанинг янги жамоаси билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Oshiq Jannatga
25/01/2024 02:36
Зур трансфер буларди лекин
&
mirzohid1992
25/01/2024 01:44
Pato. Etoo. Iguain. Falkoa.