“Челси” нишонида 5 та ҳужумчи

The Sun нашри “Челси” раҳбарияти беш нафар ҳужумчидан иборат рўйхат шакллантиргани ҳақида маълумот тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, “аристократлар”нинг асосий нишони “Наполи” форварди Виктор Осимхен ҳисобланади. Неаполликлар билан шартномасини узайтирган нигериялик ҳужумчини 130 миллион еврога трансфер қилиш имкони бор.

Қолган тўрт нафар футболчи ҳам анчадан бери “Челси” мутасаддилари кузатувида. Улар “Ювентус” вакили Душан Влахович, “Спортинг” тўпурари Виктор Дьокереш, “Байер”да порлай бошлаган Виктор Бонифасе ҳамда “Брайтон” юлдузи  Эван Фергюсон каби ҳужумчиларнинг бири билан ҳам шартнома қилишни режалаштирмоқда.

Яна бир манба – Evening Standard нашрининг ёзишича, лондонликларни кўпроқ Осимхен ва Англия футболига мослашиб улгурган Фергюсон кўпроқ қизиқтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!