“Челси”га зўр харидор чиқди

Аралаш жанг санъатлари устаси Конор Макгрегор “Челси” клубининг сотилишига оид хабарларга муносабат билдирди.

Маълумки, Лондон клубининг расмий сайтида “Челси”га 2003 йилдан бери эгалик қилиб келаётган Роман Абрамович ўз активларини сотиши ҳақида эълон берилган эди.

Макгрегор ушбу хабарга жавобан 3 миллиард фунтга клубни сотиб олишга тайёр эканини айтган.

- Мен бу вариантни кўриб чиқишга тайёрман, - деб ёзди Макгригор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Абрамович даврида “Челси” беш карра мамлакат чемпиони, икки мартадан Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолиби, УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлди. Бундан ташқари, беш марта Англия кубоги, уч бор Лига кубоги ва икки марта Англия суперкубогида ғалаба қозонди.

“Челси” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг амалдаги чемпиони ҳам ҳисобланади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!