“Cuba Domadores” – “Uzbek Tigers” жуфтликлари ва беллашувларнинг бошланиш вақти билан танишинг

  • 9 февраль, 2018, 10:30
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги илк учрашувни сафарда Кубанинг “Cuba Domadores” боксчиларига қарши ўтказади.

5 феврал куни ушбу беллашувларда иштирок этиш учун Кубага йўл олган боксчиларимиз эртага тонгда рингга чиқади. Жанг Тошкент вақти билан 10 феврал куни тонгги соат 06:00да бошланади.

Ушбу тўқнашувларда 52 кг, 60 кг, 69 кг, 81 кг, +91 кг вазнли боксчилар иштирок этиши режалаштирилган.

“Cuba Domadores” – “Uzbek Tigers” жуфтлари билан танишинг

52кг:
Йосбани Веита – Худойназар Файзов;

60кг:
Эстрада Алварес – Шунқор Абдурасулов;

69кг:
Рониэль Иглесиас – Маҳмуд Ғоипов;

81кг:
Хулио Ла Круз – Мадияр Сайдрахимов;

+91кг:
Хосе Гомес Лардует – Баҳодир Жалолов;

P.S. Спортчиларнинг жисмоний ҳолатига қараб мураббийлар рўйхатни ўзгартиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ҳафта учрашувларида “Cuba Domadores” ўз майдонида “Colombia Heroicos” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб қилган.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Куба ва 1 март Колумбия жамоаларига қарши кечадиган уй учрашувлари Термиз шаҳрида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!