Дакар раллиси қизғин паллада

126

Дакар раллиси қизғин паллада

Ралли бўйича Дакар мусобақасининг 5-босқичининг Мотоцикллар ўртасидаги пойгаларда Хоан Барреда Борт (Испания, «Хонда») биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Маттиас Валкнер (Австрия, «КТМ») иккинчи поғонадан жой олди. Шоҳсупанинг учинчи поғонаси Кевин Бенавидес (Аргентина, «Хонда»)га насиб этди.

Квадроцикллар ўртасида Николас Кавилясо (Аргентина, «Ямаха»), Игнасио Касале (Чили, «Ямаха») ва Алексис Эрнандес (Перу, «Ямаха») ғолиб ва совриндорларга айланди

Йўл танламас автомобильларида Стефан Петерансел (Франция, «Пежо»), Бернард тен Бринке (Нидерланды, «Тойота») ҳамда Жинел де Виллерс (ЖАР, «Тойота») каби махоратли пойгачилар барча рақибларини ортда қолдирди.

Юк автомобильлари ўртасида Эдуард Николаев (Россия, «КАМАЗ») биринчи, Сергей Вязович (Беларус, «МАЗ») иккинчи ва Тон ван Генугтен (Нидерланды, «Ивеко») учинчи ўрин бўлди.

Sports.uz