“Даллас” ҳашаматли муз саройида рақибларини қўрқитди

Америка қитъасида ўтаётган Миллий хоккей лигасининг анъанавий тарзда ўтказилаётган чемпионатда “Филадельфия” ва “Сент-Луис” ўзаро баҳслашди. Ушбу ўйин 6:3 ҳисобида якунланди.

Техас штатида жойлашган «American Airlines Center» саройида ўтказилган “Даллас” ҳамда “Эдмонтон” жамоалари ўртасидаги учрашув 5:1 ҳисобида якунланган бўлса, “Оттава” жамоаси “Тампа-Бэй” клубини қабул қилиб, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Чемпионатда Канада шарафини ҳимоя қиладиган “Торонто” жамоаси «Air Canada Centre» муз саройида “Ванкувер”ни 3:2 ҳисобида енгди.

Қолган учрашувлар натижалари билан танишинг:

“Бостон” – “Каролина” 7:1

 “Аризона” – “Рейнджерс” 1:2

 “Колорадо” – “Миннесота” 7:2

 “Калгари” – “Анахайм” 3:2

“Лос-Анджелес” – “Нэшвилл” 3:4

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!