Де Хеа МЮда ван дер Сарнинг рекордини такрорлади

«Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеа кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Севилья»га (0:0) қарши баҳсда 8та сэйв ижро этди.

Эътиборлиси, бу манкуанликларнинг 2011 йил “Барселона”га (1:3) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ финалидан кейингги ушбу мусобақадаги энг яхши кўрсатгичи бўлди. Эслатиб ўтиш лозимки, ўша баҳсда МЮ дарвозасини қўриқлаган Эдвин ван дер Сар ҳам 8та сэйв ижро этган.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” – “Севилья” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 13 март куни “Олд Траффор”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!