Денис Истомин олти йил аввалги мағлубият учун реванш олади
Австралияда ўтказилаётган “Brisbane International – 2018” турнирида маҳоратли теннисчимиз Денис Истоминнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди.
Соврин жамғармаси 528.910 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун Денис Истомин ва америкалик Райан Харрисон билан куч синашади.
Денис ҳамда Райан бугунга қадар уч маротаба ўзаро тўқнаш келган. Ушбу ўйинларнинг иккитасида теннисчимиз ғалаба қозонган бўлса, 2012 йилда майса қопламали кортда ўтказилган “AEGON International – Eastbourne” турнирининг чорак финалида Райан 7:6, 6:4 ҳисобида зафар қучган.
Фикрлар