Денис Истомин қачон кортга чиқиши маълум бўлди

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Австралияда ўтаётган “Brisbane International – 2018” турнирини муваффақиятли бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Денис мусобақанинг яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида АҚШ вакили Жаред Дональдсонга қарши кортга чиқади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан эртага соат 07:20да бошланади.

Шунингдек, ушбу босқичда Григор Димитров (Болгария) – Джон Миллман (Австралия), Алекс де Минаур (Австралия) – Милош Раонич (Канада), Миша Зверев (Германия) – Майкл Ммо (АҚШ), Райан Харрисон (АҚШ) – Янник Ганфманн (Германия), Кайл Эдмунд (Буюк Британия) – Хен Чон (Жанубий Корея) ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!