Деулофеу "Барселона"дан кетмоқчи

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Херард Деулофеу ортиқ ушбу жамоада қолмоқчи эмас.

Берилган маълумотларга кўра ушбу ҳафтада футболчининг вакиллари “Барселона” раҳбарияти билан учрашади. Деулофеунинг агенти ушбу учрашувда клуб раҳбариятини мижозини бошқа жамоага сотиб юборишга кўндирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Испания терма жамоаси аъзосига Миланнинг "Интер" клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Делофеу “Барселона” сафига ўтган ёз 12 млн евро эвазига “Эвертон”дан келиб қўшилган эди. Бироқ, у жорий мавсум каталонияликларнинг асосий таркиб футболчисига айлана олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!