Ди Мария ва Сильванинг рафиқаси Эмерини танқид қилди

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мариянинг рафиқаси Жоржелина Кардосо ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Реал”дан учралган 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Унаи Эмерини танқид қилди.

“Сенинг кучинг, сенинг юракдан ишлашинг, сенинг голларинг, сенинг голли узатмаларинг, сенинг ажойиб формада эканлигинг – сен заҳира ўриндиғидасан.Албатта, аёллар ҳеч нарсани тушунмайди. Олға, Париж”, – деб аргентиналик футболчининг рафиқаси ўзининг “Instagram” саҳифасида ёзиб қолдирди.

Бундан ташқари, Тьяго Сильванинг рафиқаси Белла Силва ҳам айнан ижтимоий тармоқда Эмерини танқид қилди.

“Тактика? Қанақа тактика?”, – деб Сильва хоним ўзининг “Instagram” саҳифасида ёзиб қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!