Диаз:"Бу ҳақиқий жанг бўлади !!!"

  • 29 январь, 10:47
  • 0
  • MMA

Собиқ UFC жангчиси Нэйт Диаз(21-13) икки вазн тоифасида ташкилотнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор(22-6) билан трилогияни якунлашга тайёрлигини аниқ айтди. Нэйт ирландияликнинг постига изоҳ берди, унда у "UFC 300" юбилей турнирида октагонга қайтишини маълум қилди.

"Бу ҳақиқий жанг бўлади !!!", – деб изоҳ берди Диаз.

14 апрелга ўтар кечаси Лас-Вегасда "UFC 300" турнири бўлиб ўтади. Аввалроқ Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ушбу тадбирда жанг қилишга келишиб олишганди.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор ва Нейт Диаз октагонда икки марта тўқнаш келишган. Биринчи жангда Нейт Конорни шов-шувли тарзда мағлуб қилган бўлса, иккинчи қарама-қаршиликда МакГрегор ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, реванш олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!