Диего Коста ҳам "Копенгаген"га қарши баҳсда "Атлетико"га ёрдам бера олмайди

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Диего Коста УЕФА Европа лигаси 1/16 финал босқичи дастлабки учрашувидан ўрин олган "Копенгаген"га қарши баҳсда иштирок этмайди.

29 ёшли ҳужумчи мушакларида оғриқ ҳис қилган ва шу боис шифокорлар уни Мадридда қолдиришга қарор қилишди.

Шунингдек Стефан Савич (жароҳати сабаб) ҳамда Николас Гайтанлар (мураббийнинг қарорига кўра) ҳам ушбу учрашувда “матрасчилар”га ёрдам бера олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Копенгаген” ҳамда “Атлетико” Мадрид жамоалари ўртасидаги учрашув 16 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!