Диего Симеоне асосий таркибда Облакка жой кафолатламайди

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне “Севилья”га қарши (1:2) Испания Кубоги чорак финал илк ўйиндан кейин клуб посбони Ян Облак мавсумдаги барча ўйинларда дарвозага тушири шарт эмаслигини айтди.

“У ёки бу футболчи ҳар қандай турнирда иштирок этиши мажбурий қилиб берлиланмаган. Футболчиларим бу борада ҳеч ким билан келишуви йўқ эканини билади.

Жавоб ўйинида ҳам дарвозада Карлос Мойя туради. Облакка асосий таркибда жой кафолатланмаган. Мен рақобатбардош жамоа бўлишини ва мана шу жамоа ғалаба қозонишини истайман”, – деди Симеоне.

Маълумот учун, “Атлетико” ва “Севилья” клублари ўртасидаги жавоб ўйини 23 январь куни “Рамон Санчес Писхуан” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!