523 0

“WTA Hobart International – 2018” турнирида дастлабки чорак финалчилар номи аниқ бўлди.

Австралияда давом этаётган мусобақанинг иккинчи даврасида хорватиялик Донна Векич чехиялик Маркета Вондроушовани, белгиялик Элиза Мертенс эса бразилиялик Беатрис Хаддад Майяни бир ҳил ҳар иккала сетда 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Украиналик Леся Цуренко қозоғистонлик Юлия Путинцевага қарши кечган ўйинда 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, руминиялик Михаэла Бузарнеску германиялик Анна-Лена Фридсамни 7:5, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Эртага Жан Шуай (Хитой) – Арина Соболенко (Беларусь), Кирстен Флипкенс (Бельгия) – Элисон Риск (АҚШ), Жейми Фурлис (Австралия) – Хизер Уотсон (Буюк Британия), Моника Никулеску (Руминия) – Варвара Лепченко (АҚШ) ўртасида иккинчи давра баҳслари ўтказилади.

Sports.uz

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98