Дзюдо. Бугун Душанбе Гран-Присида 8 нафар вакилимиз татамига чиқади

Дзюдо бўйича Душанбе Гран-присининг иккинчи кун баҳслари старт олмоқда. Бугун эркаклар -73 кг ва -81 кг, аёллар -63 кг ва -70 кг вазн тоифасиларида курашишади.

Ушбу тоифаларда татамига чиқадиган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ва уларнинг биринчи босқичдаги рақиблари билан танишинг:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Лукас Ритер (Австрия)
-73 кг: Жавоҳир Сапаров – Мирзожамил Рамазонов (Тожикистон)
-81 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев – Келл Берлинер (АҚШ)
-81 кг: Мусо Собиров – Анри Эгутидзе (Португалия)
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева – Дена Пол (Германия)
-63 кг: Севинч Исоқова – Амина Белкади (Жазоир)
-70 кг: Нодира Йўлдошева – Даря Храмоикина (Нейтрал спортчи)
-70 кг: Шохиста Назарова – Йинг Фен (Хитой)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!