Дзюдо. Пойтахтимизда ўтаётган "Катта дубулға" турнирининг иккинчи кунида ҳам икки нафар ҳамюртимиз шоҳсупана кўтарилди

Бугун Тошкент мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирининг иккинчи куида икки нафар ҳамюртимиз шоҳсупана кўтарилди. Жумладан, Шаҳрам Аҳадов ва Обидхон Нўмонов биз учун бугунги кун қаҳрамонларига айланишди. -73 кг вазн тоифасида қатнашган ҳар икки дзюдочимиз ғалабага бўлган иштиёқларини муносиб тарзда намойиш этишди.

Афсуски, бронза медали учун баҳсда жароҳат олган Обидхон Нўмонов тақдирлаш маросимида иштирок эта олмади. Ғолиб ва совриндорларга медалларни Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров топширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!