Дзюдо. Терма жамоамизнинг Токио "Катта дубулға" турнирида иштирок этадиган таркиби маълум

2-3 декабрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа жорий йил ҳисобидан сўнгги турнир бўлади. Айни пайтгача унда иштирок этиш учун дунёнинг 77 давлатидан 400 нафардан зиёд спорти рўйхатдан ўтди. Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, унда эркаклар терма жамоамиз асосий таркибда қатнашади. Қизларимиздан эса Гулноза Матниязова медаллар учун кураш олиб боради. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшод Баратов
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-81 кг: Мусо Собиров
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров

Аёллар:
-70 кг: Гулноза Матниязова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!