ЕЧЛ. Бугун илк финалчи номи маълум бўлади

Чемпионлар лигасида ҳам мавсум ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Лондонда бўлиб ўтадиган финалга чиқиш учун бугун ПСЖ ва "Боруссия" ўзаро куч  синашади. 

Дастлабки ўйинда Фьюллкругнинг ягона голи эвазига дортмундликлар зафар қучганди. Энди улар "Парк де Принс"да ҳисобни ушлаб қолиш, ёки яна ғалаба қозонишга ҳаракат қилса, Луис Энрике шогирдлари реванш учун майдонга чиқишади. 

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00'да старт олади. Шу билан бирга, "Спорт" телеканали орқали трансляция қилинади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!