ЕЧЛ. Бугун илк ярим финал жуфтлиги маълум бўлади

Бугун Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган иккита беллашув бўлиб ўтади. "Атлетико" "Боруссия" майдонида меҳмон бўлса, "Барселона" ПСЖни қабул қилади. Ғолиблар эса ярим финалда ўзаро тўқнашув келади. 

Дастлабки баҳсда иккала испан клублари ҳам зафар қучишган. "Барса" 3:2, "матрасчилар" эса 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонганди. 

Маълумот учун, учрашувлар Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. Ўйинларни "Спорт" телеканалида томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!