ЕЧЛ. Ғалаба голи муаллифи жавоб баҳсини ўтказиб юборади

"Барселона" ҳимоячиси Андреас Кристенсен ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсини сариқ карточкалар кўпайиб кетганлиги боис ўтказиб юборади. 

Даниялик футболчи "Наполи" ва ПСЖга қарши учрашувларда олган карточкалари туфайли дисквалификация қилинди ва Каталонияда бўладиган ўйинни ўтказиб юборади. 

Қайд этиш лозим, кеча "Барселона" "Парк де Пренс"да ПСЖни 3:2 ҳисобида таслим этди. "Кўк-анорранглилар"нинг учинчи ва ғалаба голини айнан Кристенсен киритди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!