ЕЧЛ. "Реал" - "Бавария" ўртасидаги жавоб ўйинини польшалик ҳакам бошқариб боради

8 майдан 9 майга ўтар кечаси тунги соат 00:00 да Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида "Реал" - "Бавария" учрашуви старт олади. Мазкур ўйинни қайси ҳакам бошқариб бориши маълум бўлди. 

Унга кўра, польшалик рефери Шимон Марциняк беллашув бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда Томаш Листкевич ва Адам Купсик ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам сифатида Иван Крушлиак номи қайд этилган. 

Маълумот ўрнида, Мюнхенда ўтган мазкур жамоалар ўртасидаги илк тўқнашув жанговор 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топганди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию