ЕЧЛ. "Реал" - "Бавария" ўйинининг энг яхши футболчиси ким бўлди?

ЕЧЛ ярим финали ҳам ўз ниҳоясига этди. Дастлабки ўйинда томонлар дурангга имзо чеккан бўлса, жавоб баҳсида "Реал" камбэк эвазига ғалаба қозонди. Ўйин қаҳрамони эса Хоселу. У захирадан майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди, лекин учрашувнинг энг яхши футболчиси соврини Винисиусга топширилди. 

Бразилиялик вингер ўйин давомида 2 та хавфли вазият яратди, Нойер дарвозаси томон 3 та зарба бериб, 7 та дриблинг ишлатди. Шуни ҳам таъкидлаш керак, айнан унинг зарбасидан кейин германиялик посбон қўлидан тўпни чиқариб юборди ва Хоселу имкониятларни тенглаштирувчи голни урди.

Жуниор биринчи баҳсда ҳам МОТМни қўлга киритганди. Футболчи учун Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинлари ажойиб ўтмоқда. Унинг ҳисобида ҳозирча 5 та гол мавжуд.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию