Эден Азар Бельгияда тенгсиз деб топилди

Лондоннинг “Челси” клуби ва Бельгия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар 2017 йил белгиялик энг яхши футболчиси деб топилди.

У Бельгия терма жамоасининг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси учун топшириладиган “Йил иблиси” мукофотига эга чиқди. Сўровнома мухлислар орасида ўтказилди ва унда иштирок этган 10 280 нафар мухлис Азарга овоз берган.

У бу борада Кевин Де Брюйне (4710) ва Ромелу Лукаку (3223)ларни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган дастлабки Европа термаси бўлган эди. Азар эса саралаш ўйинларининг 5 тасида иштирок этди ва 4 гол киритиб, икки голга ассистентлик қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!