Екатерина ва Елена ярим финалди

Австралия очиқ чемпионатининг жуфтликлар ўртасидаги баҳсларда россиялик Екатерина Макарова ҳамда Елена Веснина чорак финалда кандалик Габриэла Дабровски ва хитойлик И Фан Сюга қарши кортга чиқди.

Учрашувнинг дастлабки сетида бирорта ҳам геймни қўлга кирита олмаган рус теннисчилари қолган сетларда 6:1, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Макарова ҳамда Веснина финал йўлланмаси учун ўтказиладиган беллашувда руминиялик Ирина-Камелия Бегу ва Моника Никулескуга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!