Экслюзив! Нурсултон Рўзибоевнинг байрам табриги

1218

Экслюзив! Нурсултон Рўзибоевнинг байрам табриги

Мана 2017 йил ҳам якунига етиб бормоқда. 2017 йил юртимиз спортчилари учун омадли кечди.

Спортчиларимиз ўзларининг ғалабалари билан юртимиз байроғини баланд кўтардилар.

Жумладан, 2017 йил яккакурашчимиз Нурсултон Рўзибоев учун ҳам омадли келиб, бир қатор ғалабалар билан ҳамюртларимизга олам-олам қувонч улашди. Енгилмас жангчимиз SPORTS.uz интернет ахборот портали орқали юртдошларимизга байрам табригини йўллади.

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар! Сизларни кириб келаётган янги – 2018 йил билан чин қалбимдан табриклайман. Янги йил ҳаммамизга омад ва бахт олиб келсин. Эски йилда ушалмаган нимаики ниятимиз бўлса, янги йилда ушалишини тилайман.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ватанимиз бундан ҳам гуллаб-яшнашини тилаб қоламан.

SPORTS.uz интернет ахборот портали ҳодимларига ва уларнинг фаолиятига омадлар тилайман.

Хурмат билан, Нурсултон Рўзибоев.