ЕЛ. "Ювентус" ва "Байер" ҳам кейинги босқичга йўл олди

Европа лигасининг чорак финалидан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. 

"Ювентус" жавоб баҳсида "Спортинг" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Аммо жамоа биринчи баҳсда ғалаба қозонгани учун ярим финалга йўл олди. Голларга Рабьо ва Эдвардс муаллифлик қилди.  

"Байер" эса сафарда "Юнион"ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб қилди. Диаби, Баккер, Фримпонг ва Гложек рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, жавоб голини Терхо киритди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!