Элина Свитолина: Мен ғалаба қозондим

Австралиянинг Брисбен шаҳрида “Premier” таснифига кирувчи соврин жамғармаси  1.000.000 АҚШ доллари бўлган мусобақaнинг дастлабки даврасида украиналик Элина Свитолина испаниялик Карла Суарес-Наваррони 6:2,6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мезбон теннисчилари – Айла Томлянович ва Дестани Айява ўртасидаги ўйин 6:1,6:4 ҳисобида якунланган бўлса, аёллар ўртасидаги жаҳон теннис рейтингида тўққизинчи поғонада бораётган британиялик Йоханна Конта АҚШ вакиласи Мэдисон Кизни уч сетда 4:6,6:4, 6:3 ҳисобида енгди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!