Элина Свитолина ва Петра Квитова Қатарда рақобатлашади

Қатарда аёллар ўртасидаги халқаро турнир қизғин паллага кирди.

Мусобақанинг иккинчи даврасида чехиялик теннисчи Петра Квитова ҳамда польшалик Агнешка Радваньска ўзаро рақобатлашди. Ушбу учрашувда Петра рақибини 6:7, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, украиналик Элина Свитолина мазкур босқичда чехиялик Маркета Вондроушова устидан икки сетда 6:2, 6:4 ҳисобида устун келди.

Энди “Qatar Total Open – 2018” турнирининг учинчи даврасида Элина Свитолина ва Петра Квитова ўзаро тўқнаш келади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!