Элмуродов: "Жаҳон чемпионатида ҳам халқимизни хурсанд қиламиз"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Аббос Элмуродов Осиё кубогидаги таассуротлари билан ўртоқлашди:

"Илк бор Осиё кубогида иштирок этдим. Мусобақани яхши ўтказдим, деб ўйлайман. Келгуси турнирларда бундан-да яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мамлакатимизнининг юзи ёруғ бўлиши учун бор кучимизни ишга соламиз. 

Янги мураббийимиз билан янги тактикалар устида ишладик. Унинг кўрсатмаларини яхши бажара олдик. Ҳар қандай мураббийга мослашиш учун ҳам бироз вақт керак. Пеналтилар сериясига келсак, Рустам Умаров ким қаерга тепишини ёзиб берган эди. Бор гап шу. Жаҳон чемпионатида ҳам халқимизни хурсанд қиламиз".

Манба: ЎФА

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!