Эмери: Кавани тўпурар, Неймар эса етакчи

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери ҳужум чизиғидаги шогирдлари – Неймар ҳамда Каваниларнинг маҳоратини юқори баҳолади.

“Эдинсон – тўпурар. Неймар – етакчи. Биз биргаликда кўп нарсаларга эришишимиз мумкин”, - дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, жорий мавсум чемпионатнинг 20та учрашувида иштирок этган Кавани рақиблари дарвозасига 20та тўп киритишга муваффақ бўлган. Неймар эса 15та баҳсда ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!